Сирдарёда метан-шохобча 62,5 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
Боёвут туманидаги газ шохобчаларидан бири газ ҳисоблагичдан олдин резина шланг орқали газ ўғирлаб, уни сотиб келган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, етказилган зарар миқдори 62 млрд 488 млн сўмга баҳоланди.
Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда Сирдарё вилоятида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида ўтказилган назорат тадбири давомида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.
Вазирлик хабарига кўра, Боёвут туманида жойлашган “Б.” МЧЖга қарашли АГТКШга тортилган газ қувури кўздан кечирилганида, газ ҳисоблагичдан олдин ер остидан шохобча ҳудудига газ қувури олиб кирилиб, резина шланг орқали табиий газни сотишга йўналтирилган ҳолда ундан ноқонуний фойдаланиб келинаётгани аниқланган.
Бунинг натижасида, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори жами 62 млрд 488 млн сўмни ташкил этган.
Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
15:18 / 20.11.2024
Ёқилғи қуйиш ва газ тўлдириш шохобчалари бўйича мобил илова ишга туширилди
10:20 / 30.10.2024
Зангиотада газдан ноқонуний фойдаланган шахслар ушланди
15:54 / 29.10.2024
Тошкент туманидаги қарийб 43 минг хонадонда номаълум муддатга газ ўчирилади
16:23 / 28.10.2024