Ўзбекистон | 20:28 / 12.01.2024
47375
4 дақиқада ўқилади

Янги ҳафта бошида аксар вилоятларда қор ёғиши кутиляпти

Дам олиш кунлари республиканинг кўп вилоятларида ёмғир ёғиши прогноз қилинди. Вилоятларнинг айрим жойларида ёмғир қорга айланиши мумкин.

«Ўзгидромет» 14-16 январ кунлари Ўзбекистон вилоятларида кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, 14 январда баъзи жойларда қор ёғади. 15–16 январ кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, 14 январда баъзи жойларда 15–20 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат 14 январда кечаси ва кундузи –5...–10 даража, 15 январда кечаси –9...–14 даража, кундузи –3...–8 даража, 16 январда кечаси –7...–12 даража, кундузи 0...–5 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 14 январда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. 15 январда баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда қорга айланиши мумкин. 16 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, 14 январда баъзи жойларда 15–20 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 14 январда кечаси 0...+5 даража, кундузи +8...+13 даража, 15 январда кечаси 0–5 даража, кундузи 0...+5 даража, 16 январда кечаси 0...–5 даража, кундузи +2...+7 даража бўлади. Навоий вилояти шимолида 14 январда кечаси ва кундузи –5...–10 даража, 15 январда кечаси –9...–14 даража, кундузи –3...–8 даража, 16 январда кечаси –7...–12 даража, кундузи 0...–5 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 14 январда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. 15 январда баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда қорга айланиши мумкин. 16 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, 14 январда баъзи жойларда 15–20 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 14 январда кечаси +2...+7 даража, кундузи +8...+13 даража, 15 январда кечаси ва кундузи 0...+5 даража, 16 январда кечаси –3...+2 даража, кундузи 0...+5 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, 14 январда айрим жойларда 15–20 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 14 январда кечаси +5...+10 даража, кундузи +15...+20 даража, 15 январда кечаси 0...+5 даража, кундузи +7...+12 даража, 16 январда кечаси –2...+3 даража, кундузи +7...+12 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 14 январда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. 15 январда баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда қорга айланиши мумкин. 16 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларда туман тушади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат 14 январда кечаси +2...+7 даража, кундузи +9...+14 даража, 15 январда кечаси 0...+5 даража, кундузи +3...+8 даража, 16 январда кечаси ва кундузи 0...+5 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ва тоғолди ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат 14 январда кечаси 0...+5 даража, кундузи +3...+8 даража, 15 январда кечаси ва кундузи 0...–5 даража, 16 январда кечаси –2...–7 даража, кундузи –3...+2 даража бўлади.

Мавзуга оид