Ўзбекистон | 12:23 / 13.01.2024
6326
1 дақиқада ўқилади
Тошкентда кафе ёниб кетди
Ҳодиса оқибатида тан жароҳатлари олган уч киши шифохонага ётқизилган.
Тошкент шаҳри Миробод туманида жойлашган кафелардан бири ёниб кетган. ФВВ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса бугун, 13 январ куни эрталаб содир бўлган.
Маълум қилинишича, соат 09:39 да Тошкент шаҳар ФВБга Миробод тумани, Саракул кўчасида жойлашган кафеларнинг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар тушган.
Шунга кўра, соат 09:44 да ҳодиса жойига 5 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган ва соат 10:35 да ёнғин ўчирилган.
Ёнғин оқибатида кафе биносининг тахминан 150-200 метр квадрат том ва шифт қисми ёниб зарарланган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғиндан 3 нафар фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.