Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Matiz бутунлай ёниб кетди
ТҲАЙ - Янги Юнусобод кўчалари чорраҳасида Matiz’да қисқа туташув содир бўлгани оқибатида ёнғин келиб чиққан. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилди, тан жароҳати олганлар йўқ.
Тошкент шаҳар Юнусобод туманида Matiz бутунлай ёниб кетди. Бу ҳақда ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
12 январ куни Юнусобод тумани ТҲАЙ - Янги Юнусобод кўчалари чорраҳасида соат 18:00 ларда 1969 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Matiz’да қисқа туташув содир бўлганлиги оқибатида ёнғин келиб чиққан.
Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар бўлмаган.
Мазкур ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Мавзуга оид
10:23 / 04.07.2026
Ўрикзор бозоридаги озиқ-овқат дўконида ёнғин чиқди
09:25 / 03.07.2026
Франциянинг бир нечта ҳудудида ўрмон ёнғинлари авж олмоқда
15:06 / 02.07.2026
Бухорода қамишзорга ўт қўйилиши оқибатида 50 туп дарахт ёниб кетди
19:44 / 28.06.2026