Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иқтисодий комплексдаги ўринбосарлар сони 15 фоизга қисқартирилади
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2024 йилда макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтяпти.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2024 йилда макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтяпти.
Йиғилиш аввалида иқтисодий комплекс мавзуси биринчиси экани, келгусида барча соҳа ва тармоқлар фаолияти танқидий кўриб чиқилиши таъкидланди.
Ўтган йили иқтисодий ўсиш 6 фоизни ташкил қилгани, бу йил ҳам бу борада катта режалар олингани қайд этилди. Уларни амалга ошириш учун иқтисодий комплекс жуда қаттиқ ишлаши кераклиги кўрсатиб ўтилди.
Иқтисодий комплексда жами 40 нафар раҳбар ўринбосарлари бор. Лекин, ҳозир иқтисодиётга масъулларда замонга муносиб фикрлаш, қарор қабул қилишда тезкорлик етишмаяпти. Айрим раҳбар ўринбосарлари ўзига масъулият олмасдан, мудраб ўтиргани танқид қилинди.
Давлат раҳбари тизимни қайта кўриб чиқиб, иқтисодий комплексдаги ўринбосарлар сонини 15 фоизга қисқартириш бўйича таклиф киритишга топшириқ берди.
Бунда, ҳар бир туманда, вилоятдаги иқтисодий комплекснинг раҳбар ва ўринбосарлари ҳамда 11 та вазир ва идора раҳбари, ўринбосарларига масъулияти ва жавобгарлиги аниқ белгилаб берилади. Сўров ҳам шунга яраша қаттиқ бўлади.
Мавзуга оид
17:57 / 15.06.2026
Президент муҳим минераллар хомашё базасини ривожлантириш бўйича топшириқлар берди
17:36 / 15.06.2026
Uzbekistan Airways акцияларининг 20 фоизи йил якунигача халқаро IPO орқали сотилади
12:18 / 15.06.2026
Ўзбекистон президенти Хитой раисига табрик мактуби йўллади
10:58 / 15.06.2026