Қашқадарёда яна бир эрта унаштирув тўхтатилди
Ҳозирда 17 ёшда бўлган талаба икки йил олдин ота-оналар томонидан унаштириб қўйилган, йигит эса ўзига турмушга чиқишни талаб қилиб, унга босим ўтказиб келмоқда. Болалар омбудсманига мурожаатидан кейин унга ҳимоя ордери берилди.

Фото: Болалар омбудсмани матбуот хизмати
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида икки йил олдин, 15 ёшида унаштирилган қиз унга йигит томонидан турли босимлар ўтказилганини айтган. У мазкур масалада Болалар омбудсманига мурожаат қилгани ва ҳозирда ҳолат ташкилот назоратига олингани маълум қилинди.
«М.М.нинг айтишича, ҳозирда у университетнинг 1-курсида ўқимоқда ва ўқишини давом эттириш ниятида. Бир неча йилдан буён таниши бўлган О.Б. (йигит) унга турмушга чиқишига ундаб, турли шаклда босим ўтказиб келмоқда. О.Б. ва М.М.нинг ота-оналари ўзаро келишиб, қизнинг розилигисиз унаштирув маросимини ўтказган бўлиб, ҳозирда О.Б. томонидан унга турмушга чиқишга ундаб, руҳий босим ўтказилмоқда», дейилади хабарда.
Қиз Kun.uz мухбири билан суҳбатда айтишича, уни 2 йил аввал – ҳали 15 ёшлигида унаштириб қўйишган.
«Мен ҳали ўқишни, ўз соҳамда ўрнимни топишни истайман. Кейинги вақтларда унга нисбатан ҳам фикрим ўзгарганини сезганидан кейин менга нисбатан турли босимлар, таҳдидлар қила бошлади. Агар унга тегмасам ўз жонига қасд қилишини айтиб қўрқитди. Ҳаттоки ижарада яшайдиган квартирамизга келиб жанжал кўтаради», дейди у.
Айни пайтда ҳолат Болалар омбудсмани, прокуратура ва ички ишлар органлари томонидан ўрганилиб, қизга ҳимоя ордери берилган. Унинг ота-онасига эса қизини турмушга чиқишга мажбурлаш жиноий жавобгарликка асос бўлиши ва бунинг ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилган.
- Маълумот учун, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47−3-моддасига (Никоҳ ёши тўғрисидаги қонунчиликни ёки никоҳ тузиш тартибини бузиш) кўра, ушбу ҳуқуқбузарлик БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Аёлни эрга тегишга мажбур қилиш ёки унинг эрга тегишига тўсқинлик қилганлик учун эса Жиноят кодексининг 136-моддасига кўра, жарима, ахлоқ тузатиш ишлари, 3 йилгача озодликдан чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазолари белгиланган.
- Бундан аввалроқ, Қашқадарё вилоятида қизларнинг эрта унаштириш ҳолатлари акс этган видеолар муҳокамалар марказида бўлган эди.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” билан Шарм-эл-Шейхга: ҳаммага мос келадиган ритм
Ўзбекистон | 17:00 / 24.05.2025
-
Эронлик режиссёр филми Канн кинофестивали бош мукофотини қўлга киритди
Жаҳон | 15:44
-
Жо Байден саратонга чалингани эълон қилинганидан кейин биринчи марта омма олдида кўриниш берди
Жаҳон | 15:23
-
«Украина учун яна бир қўрқинчли тун». Россия яна Украинани ёппасига ўққа тутди
Жаҳон | 14:00
Мавзуга оид

15:27 / 15.04.2025
Қашқадарёда ЙПХ ходимига фаол қаршилик кўрсатган ҳайдовчи қамоққа олинди

17:18 / 08.02.2025
“Сен қулсан” – Косонда келинини мунтазам хўрлаб келган қайнота ва қайнона ҳамда уларнинг ўғли озодликдан маҳрум қилинди

11:02 / 15.12.2024
Тахтиқорача довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди

17:58 / 08.11.2024