Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент аҳолисининг Янги йил тадбирларига ташриф буюриши таҳлил қилинди
Big Data ва сунъий интеллектга асосланган рақамли рекламага ихтисослашган компания Янги йил байрамларида кўнгилочар масканлар таҳлилини ўтказди.

Янги йил байрамида ёрқин безаклар, турли кўнгилочар ва ноз-неъматлар тобора кўпроқ Ўзбекистон аҳолисини ўзига жалб этиб, уларга байрамона кайфият улашмоқда. Beeline Uzbekistan рақамли оператори билан биргаликда VEON AdTech 29 декабрдан 5 январгача пойтахтдаги Янги йил масканларига ташриф буюрувчилар сонини таҳлил қилиб, ТОП-5 рўйхатини тузди. Аммо дастлаб қизиқарли статистика билан танишамиз.
Танланган давр мобайнида дам олиш масканларига 172 963 киши ташриф буюрган, уларнинг 51%и эркаклар ва 49%и аёллардир. Энг кўп пиёда юрганлар сони 5 январда – 28 289 киши, энг ками эса 1 январда – 21 084. Юришнинг энг юқори вақти 17:00 дан 21:00 гача, масканда ўртача ўтказилган вақт эса 57 дақиқани ташкил қилган. Таҳлилчилар буни фестиваллар дастурлари ва узоқ совуқдан кейин келган илиқ қуёшли об-ҳаво билан боғлашмоқда.
Шундай қилиб, 2023-2024 йилда Тошкент шаҳридаги ТОП-5 та янги йил масканлари жойлашуви:
Tashkent City
Байрам тантаналари давомида мажмуага 26 791 киши ташриф буюрди. Эҳтимол, бу унинг ривожланган инфратузилмаси билан боғлиқдир: дўконлар, ресторанлар, планетарий ва бошқа кўнгилочар жойлар бўш вақтни хилма-хил кўнгилхушликларга бой тарзда ўтказиш имконини беради. 5 январ энг гавжум кун бўлди – 4 667 киши боққа ташриф буюриб, бу ерда ўртача 58 дақиқа вақт сарфлади.
Magic City
2 январ сайилгоҳга энг кўп – 3 063 киши ташриф буюрган кун бўлди. Жами бу ерга 17 165 киши ташриф буюриб, ташриф давомийлиги ўртача 60 дақиқани ташкил этди. Бу аёллар ва эркаклар нисбати юқори бўлган ТОП-5 даги биринчи жой - 51% га қарши 49%.
Humo Arena
Муз саройи олдидаги ҳудуд ташриф давомийлиги бўйича мутлақ етакчига айланди – ўртача 72 дақиқа. Қизиғи шундаки, бу ерда эркаклар ва аёллар нисбати Magic City'даги каби. Гипотезага кўра, бу жойларнинг жуғрофий яқинлиги билан боғлиқ ва сайёҳлар уларга худди шу куни ташриф буюришлари мумкин эди. Байрам кунларида “Humo Arena” арчасига жами 15 199 киши келган бўлса, энг кўп кўрсаткич 2 январ куни қайд этилиб — 2 745 нафар одам ташриф буюрган.
Ашхобод боғи
Ўртача ҳисобда ташриф буюрувчилар паркда 45 дақиқа вақт ўтказишди. Максимал оқим 29 декабр куни қайд этилган – 3 139 киши, танланган даврда сайилгоҳга жами 14 403 нафар меҳмон келган. Таҳлил қилинган жойлардан бу ерда эркакларнинг энг юқори концентрацияси 57% ни ташкил этди.
Central Park
Ушбу локацияга ҳаммаси бўлиб 13 964 киши ташриф буюрган ва энг юқори чўққи 5 январ куни бўлган - 2 440 киши ташриф буюрган. Таҳлиллар шуни кўрсатдики, тадбирда оилалилар сони 69 фоизни ташкил этди. Қизиғи шундаки, байрамнинг ягона ҳомийси бўлишига қарамай Central Park боғида оилалилар сони “Humo Arena”дагидан 3 фоизга кўп. Бироқ, қолиш муддати бўйича иккала жой ҳам етакчи ўринларни эгаллади: Central Park иккинчи ўринда - ўртача 66 дақиқа.
Янги Ўзбекистон истироҳат боғида 1 962 киши қайд этилган. Мутахассисларнинг фикрича, байрамга тайёргарлик, аҳолининг йил якунидаги юкламаси, боғнинг олислиги ва ривожланаётган инфратузилмаси ташриф буюрувчиларнинг камлигининг асосий сабаблари ҳисобланади.
Тошкент шаҳридаги Янги йил масканлари ҳар йили ранг-баранглашиб ва катталашиб бораётганини ҳисобга олиб, шунингдек, олинган маълумотларга асосланиб, VEON AdTech мутахассислари 2024-2025 йиллар Янги йил мавсумида одамлар фаоллиги ошишини тахмин қилмоқда. Шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари учун Янги йил арчалари нафақат байрам рамзи, балки ҳар бир киши сеҳрли туйғудан баҳраманд бўла оладиган жойдир.
Компания ҳақида
VEON AdTech – VEON компаниялар гуруҳининг бир қисми бўлиб, дижитал ва performance - маркетинг ҳамда замонавий реклама технологияларини, жумладан, ўзининг programmatic - платформаларини ишлаб чиқади.
Компания Big Data, сунъий интеллект ва машинани ўрганиш технологияларидан фойдаланади. VEON AdTech юқори аниқликдаги мақсадли хизматлар, бозор эҳтиёжларини ўрганиш ва дўконлардаги мижозлар фаоллигини ёки танланган ҳудудлардаги трафикни таҳлил қилишни таклиф қилади. Рақамли маркетинг хизматлари ҳар қандай ҳажмдаги корхоналарга, шунингдек, давлат секторига қаратилган.
Facebook | Telegram | Twitter | LinkedIn
Телефон рақами : (+998) 90−399−58−11
Мавзуга оид
10:30 / 25.07.2024
Янги авлод ташқи рекламаси. VEON AdTech ва 7Media ҳамкорлиги
14:00 / 20.06.2024
Тахминлардан фактларга: A/B-тестининг аҳамияти
12:00 / 28.03.2024
VEON AdTech digital-реклама учун инновацион рақамли маҳсулотларни таклиф этади
12:11 / 28.04.2023