Бизнесни рақамлаштириш ва унинг даромадлилигини ошириш замонавий дунёда тобора муҳим вазифага айланиб бормоқда. Бунга эришиш учун VEON AdTech турли савдо тармоқларини оптималлаштириш учун мўлжалланган инновацион ечимларни таклиф этади.
VEON AdTech таклифлари асосида VEON телекоммуникация ҳолдинги шуъба корхонаси — Beeline Uzbekistan рақамли оператори базасида жамланган маълумотларни қайта ишлаш ётади. Компаниялар биргаликда аналитик, финтех ва реклама маҳсулотларини ишлаб чиқиш устида ишламоқда. Мақолада бизнесни трансформация қилиш учун маълумотлар таҳлили жараёни, сунъий интеллект ва катта маълумотлар базасини бирлаштирган ноёб рақамли маҳсулот, VEON AdTech ҳақида сўз боради.
DSP-платформаси: реклама соҳасидаги инқилоб
DSP (Demand-side platformasi) — бу веб сайтлар ва мобил иловаларда реклама жойлаштириш учун фойдаланиладиган технологик ечим. Платформа VEON компаниялар гуруҳи таркибига кирувчи уяли алоқа операторлари маълумотлари асосида аудиторияни таҳлил қилади. Бу реклама берувчиларга маълумотлар махфийлигини сақлаб қолган ҳолда, мижозларнинг хоҳишлари, қизиқишлари ва хатти-ҳаракатлари асосида уларни аниқлаш имконини беради.
Маҳаллий инсайтлар билан глобал қамров
VEON AdTechʼнинг DSP-платформасидан фойдаланган ҳолда реклама берувчилар халқаро бозорларга чиқишлари мумкин. Бунга кўплаб мамлакатларда, жумладан, Қозоғистон, Ўзбекистон, Покистон ва Бангладешда VEON гуруҳи бўлинмалари фаолият юритишлари имкон беради. Реклама кампаниялари турли рақамли каналлар, жумладан алоқа операторлари иловалари орқали ишга туширилади, бу эса аудиторияни максимал қамраб олиш имконини беради. Бундай ёндашув компанияларнинг бизнеслари ўсишини рағбатлантириб, маркетинг стратегиясини бозорга мослаштиришга имкон беради.
Шовқинни енгиб: прецизион маркетинг воситаси
DSP-платформаси интернет фойдаланувчилари билан бевосита мулоқотни таъминлайдиган прецизион (аниқ йўналтирилган) маркетинг воситасидир. Бундай ёндашув фойдаланувчиларнинг «баннерли реклама» билан боғлиқ бошоғриқларини ва ҳаддан ташқари кўп маълумотлардан фойдаланиш юкламасини қисқартиришга ёрдам беради. Таргетингнинг кенгайтирилган имкониятлари компанияларнинг конверсия ва мижозларни жалб қилишларини таъминлаб, уларга мақсадли аудиторияни самарали қамраб олишга имкон беради.
DSP 2.0 янгиланиши: реклама воситаларининг янги босқичи
VEON AdTech ўз маҳсулотлари ва хизматларини доимий равишда такомиллаштириб боради. DSP 2.0 технологиясининг янгиланиши реклама берувчиларни кенгайтирилган таргетинг имкониятлари ҳамда янада функционал ва интуитив интерфейс билан таъминлайди. Бу жараёндаги муҳим ўзгаришлардан бири — SPA (Cost-Per-Action) моделининг жорий этилиши бўлиб, унинг ёрдамида мижозлар фақат амалга оширилган мақсадли ҳаракатларгагина, масалан, ҳавола орқали ўтиш ёки формани тўлдириш учун пул тўлайди. Харажатларни самарали бошқариш таклифлар диапазони, намойиш частотаси ва давомийлиги асосида бюджетни корректировка қилиш имконини берса, комплекс таҳлил эса реклама берувчиларга фойдаланувчиларнинг реклама билан муносабатлари (у билан қизиқишлари) ҳақида батафсил ҳисобот беради.














