Катта маълумотлар таҳлили бўйича илғор методлардан фойдаланган ҳолда, VEON AdTech мутахассислари трафик ва ўтаётган йўловчилар демографияси ҳақида катта ҳажмдаги маълумотларни тўплади ва уларни таҳлил қилди. Олинган натижалар эса мақсадли аудиторияга мос реклама тақдим этишга имкон бериб, агентлик мижозларига қўшимча хизмат сифатида тақдим этилади. Реклама конструкцияларини танлаш қандайдир тахминларга эмас, балки аниқ фактларга асосланади.
Таҳлилнинг асосий кўрсаткичлари турли вақтларда ўтган пиёдалар ва автомобиллар ҳаракатининг сони ва зичлиги, аудиториянинг демографик таркиби (ёши, жинси, ижтимоий-иқтисодий ҳолати), шунингдек, хатти-ҳаракатлари ва ҳаракатланиш йўналишлари бўлди. Бундан ташқари, бизнеснинг турли йўналишларидаги истеъмолчиларнинг қизиқишлари бўйича таҳлил ҳам ўтказилди. Мисол тариқасида кўчмас мулкка қизиқувчилар ва қурувчилар учун ипотека, банклар учун депозитлар ва кредитлар ҳамда онлайн харидларни келтириш мумкин.
VEON AdTech ва GROUP7 MEDIA томонидан ўтказилган геоаналитика агентлик ва унинг мижозлари учун бир қатор асосий афзаллик ва устунликларни аниқлади. Масалан, Рафиқов ва Янги шаҳар (5-шаҳар шифохонаси ёнида жойлашган экран) кўчалари кесишмасида, ўтувчиларнинг 13,8 фоизи онлайн харидларга қизиқади. Уларнинг 38,28 фоизи аёллар бўлса, 61,72 фоизи эркаклардир. Ушбу маълумотлар шуни кўрсатадики, LED-экрандаги рекламалар маркетплейслар ва онлайн-дўконлар учун жозибадор бўлиши мумкин.
Бундай таҳлил реклама жойлаштириш нуқтасини оптималлаштириш, аудиторияни тушуниш ва мижозлар билан мулоқотни яхшилашга ёрдам беради. Геоаналитика очиб берадиган уникал инсайтлар ташқи реклама самарадорлигини оширади ва бошқа реклама берувчиларга нисбатан устунликни таъминлайди.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, рекламанинг ҳар бир шахсга мослаштирилиши ва интерактивлиги таклиф ростдан ҳам қизиқ бўлган нуқталарда истеъмолчиларнинг эътиборини жалб қилишда реал самарали воситага айланмоқда. Бу шунингдек, осон савдо коррелияциясини ўтказишга ва реклама бюджети харажатларини камайтиришга имкон бериб, реклама бюджетининг шаффофлигини оширади. Келажакда эса ушбу ёндашув маркетинг ва реклама соҳасида ривожланиш ҳамда инновацияларга туртки берган ҳолда соҳадаги стандартга айланиши мумкин.
VEON AdTech хизматлари ҳақида батафсил маълумотни ушбу сайт орқали олишингиз мумкин:
Компания ҳақида
VEON AdTech — digital ва performanceмаркетинг ҳамда замонавий реклама технологияларини, жумладан, ўзининг дастурий платформаларини ривожлантириб борувчи VEON компаниялар тармоғининг бир қисми ҳисобланади.














