Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миллий сертификат тест натижаларини ҳисоблаш методикаси ўзгарди
Миллий сертификат имтиҳонлари натижалари энди халқаро Раш модели асосида баҳоланади. Бунда абитуриентлар олган баллини ҳисоблаш қоидалари ўзгармайди, фақат баҳолаш методикасида ўзгариш бўлади.
Фото: Getty Images
17 январ куни ўтган матбуот анжуманида Билимни баҳолаш агентлиги директори маслаҳатчиси Фарҳод Мирзаев Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 октябрдаги 646-сон қарорига киритилган ўзгартиришлар ҳақида маълумот берди.
Унга кўра, умумтаълим фанларидан миллий сертификат имтиҳонларига талабгорларни рўйхатга олиш Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz сайти) орқали амалга оширилади.
Миллий сертификат имтиҳонида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш my.gov.uz сайти орқали амалга оширилгани сабабли талабгордан белгиланган тўловнинг 90 фоизи ундирилади.
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга 50 фоиз чегирма қўлланади.
Тест натижалари халқаро методика – Раш модели асосида ҳисобланади. Унга кўра:
- 70 баллдан юқори балл олган талабгорга — А+ даража;
- 65 - 69,9 балл олган талабгорга — А даража;
- 60 - 64,9 балл олган талабгорга — Б+ даража;
- 55 - 59,9 балл олган талабгорга — Б даража;
- 50 - 54,9 балл олган талабгорга — C+ даража;
- 46 - 49,9 балл олган талабгорга — C даража.
А+, А даражали сертификат олган абитуриентгагина ОТМнинг бакалавриатига кириш тест синовларида ушбу фандан максимал балл берилади.
Б+, Б, C+, C даражали сертификат олган абитуриентга мос равишда максимал баллга нисбатан пропорционал балл берилади.
Миллий сертификатга эга бўлган абитуриентга тегишли мажбурий фан бўйича белгиланган энг юқори балл берилади.
Мавзуга оид
22:20 / 15.01.2026
Навоийда 5-синф ўқувчиси B2 сертификатини қўлга киритди
13:32 / 14.01.2026
Хорижий тил ўқитувчиларига сертификат олиш учун қўшимча вақт берилмоқда
14:06 / 02.01.2026
Маҳаллий товар сертификати харажатлари компенсация қилинади
08:48 / 24.12.2025