Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентнинг уч тумани ҳудудида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади
Тошкент шаҳридаги туманларнинг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” хабар берди.
Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатлар олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида 17 январ куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
- Миробод тумани — “Қорасув” МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 17:00 гача;
- Учтепа тумани — “Журжоний” МФЙ ҳамда 14-мавзе, 15-мавзе ва 21-мавзеларининг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 13:00 гача;
- Олмазор тумани — “Ҳофиз Кўхакий”, “Зарбдор” ҳамда “Шоший” МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 15:00 гача.
Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги айтилган.
Мавзуга оид
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026
Тошкентда энг кўп аҳоли савдо соҳасида банд
11:40 / 08.06.2026