Донецк «ҳокимияти» «Украина ҳужуми туфайли» 28 киши ҳалок бўлганини эълон қилди
Донецкдаги бозор ўққа тутилиши оқибатида 28 киши ҳалок бўлди, яна 30 киши яраланди, дея маълум қилди шаҳарнинг Россия томонидан тайинланган «ҳокимияти».
Россия қўшинлари назорати остидаги Украина шарқида жойлашган Донецк шаҳри 21 январ, якшанба куни эрталаб артиллериядан ўққа тутилди. Текстилшчик микрорайонидаги бозор ҳужумга учради, маҳаллий «ҳокимият» ўққа тутишда Украина ҳарбийларини айблади.
Ўзини «Донецк халқ республикаси» деб эълон қилган ҳудуд «раҳбари» Денис Пушилиннинг сўзларига кўра, Москва вақти билан соат 21:00 ҳолатига кўра, отишмалар натижасида 28 нафар шаҳар аҳолиси ҳалок бўлган, яна 30 киши жароҳатланган.
«Янгиланган маълумотларга кўра, 152 мм ва 155 мм калибрли артиллериядан қўшма зарба Кураховский ва Красногоровский йўналишларидан амалга оширилган», — деб ёзди Пушилин Telegram-каналида.
Россия томонидан тайинланган шаҳар «мэри» Алексей Кулемзин ҳам Донецкнинг Куйбишев туманида Украина учувчисиз учоғи томонидан ҳужум қилинганини билдирди. Унинг сўзларига кўра, ўқ-дорилар иссиқлик таъминоти тармоқларидаги аварияни бартараф этаётган таъмирлаш бригадасига ташланган. Ҳужум натижасида бир ходим яраланган.
Украина томони Донецкнинг ўққа тутилишига изоҳ бермади.
Мавзуга оид
20:12 / 22.11.2024
«Афтидан қўрқинчли, аммо ҳеч нарсани ўзгартиролмайди» — «Орешник» қанақа ракета?
14:17 / 22.11.2024
Венгрия Украина билан чегарада ҲММ тизимларини ўрнатиш ниятида
09:12 / 22.11.2024
Британия Украинадаги вазият кескинлашганини маълум қилди
22:23 / 21.11.2024