Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Асака тумани прокурори ўринбосари пора билан қўлга тушгани рад этилди
Бош прокуратурага кўра, қўлга олинган шахс Асака тумани прокуратураси иш юритувидаги жиноят иши бўйича енгиллик қилиб беришни ваъда қилиб, бошқа фуқародан 15 минг доллар талаб қилган. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.
Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда Асака тумани прокурори ўринбосари пора билан қўлга тушгани айтилган хабарлар тарқалди. Бош прокуратура ахборот хизмати ҳолат юзасидан расмий баёнот берди.
Маълум қилинишича, Андижон вилояти прокуратураси ва ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари иштирокида тезкор тадбир ўтказилган. Унда бир фуқаро Асака тумани прокуратураси иш юритувидаги жиноят иши бўйича енгиллик қилиб беришни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан бошқа фуқародан талаб қилинган 15 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахс процессуал тартибида ушланган.
“Асака тумани прокурорининг ўринбосари тадбирда пора билан қўлга тушганлиги ҳақидаги маълумотлар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди”, дейилади Бош прокуратура баёнотида.
Олдинроқ ДХХ Андижонда туман прокурори ўринбосари ва терговчисини қўлга олганди. Улар фуқародан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўлламаслик ва тергов ҳаракатлари давомида енгиллик яратиб бериш эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилган эди.
Мавзуга оид
09:23 / 17.12.2025
Фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб, сотишга уринганлар ушланди
09:58 / 29.07.2025
Андижонда автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчасидаги ёнғинда бир киши ҳалок бўлди
22:03 / 13.06.2025
Кўр-кўрона тергов ва прокурорнинг ёлғони: Олмазорда аёл камида 80 кундан бери асоссиз ҳибсда ўтирибди
20:12 / 26.05.2025