Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчасидаги ёнғинда бир киши ҳалок бўлди
Андижон вилояти Асака туманида автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчасида ёнғин содир бўлди.
Бош прокуратура хабарига кўра, ёнғин оқибатида бир нафар шахс вафот этган, бир нафари эса оғир тан жароҳати олган.
Шохобча ичида бўлган Labo русумли автомашинаси тўлиқ ёниб кетган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 259-моддаси (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Жиноят иши доирасида суд-тиббий, ёнғин сабаблари бўйича ёнғин-техникавий ва бошқа зарур экспертизалар тайинланган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
09:35 / 06.07.2026
Шайхонтоҳурда икки қаватли дўконда ёнғин содир бўлди
10:23 / 04.07.2026
Ўрикзор бозоридаги озиқ-овқат дўконида ёнғин чиқди
09:25 / 03.07.2026
Франциянинг бир нечта ҳудудида ўрмон ёнғинлари авж олмоқда
15:06 / 02.07.2026