Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Волонтёрлик лойиҳаларини амалга ошириш учун маблағ ажратиш бошланади
Президентнинг "Волонтёрлик фаолияти ташаббусларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
2024 йил 1 январдан бошлаб республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан ҳар йили Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича ҳар бир ҳудуддаги 5 та энг яхши волонтёрлик лойиҳаларини амалга ошириш учун ҳар бир лойиҳага базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваригача миқдорда маблағ ажратиш амалиёти жорий қилинади.
Бунда, ҳар йили волонтёрлар иштирокида ўтказиладиган йирик тадбирлар тўғрисидаги маълумотлар volontyor.uz электрон платформасига жойлаштириб борилади ва тадбирларда иштирок этадиган волонтёрларни платформа орқали электрон рўйхатга олиш тизими йўлга қўйилади.
Ёшлар ишлари агентлиги:
- Ўзбекистон волонтёрлар ассоциацияси билан биргаликда ҳар йили келгуси йил учун волонтёрлар иштирокида ўтказиладиган йирик тадбирлар рўйхатини тасдиқлаш амалиётини йўлга қўйсин;
- амалий чора-тадбирлар режасида назарда тутилган вазифаларнинг ижросини ҳар ярим йилда камида бир марта таҳлил қилган ҳолда, уларни амалга оширишга тўсқинлик қилаётган муаммоларни бартараф этиб бориш чораларини кўради;
- халқаро рейтингларда Ўзбекистон ўрнини кўтарилишига қаратилган таклифларни халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгашига киритиб боради.
Мавзуга оид
13:37 / 02.06.2026
Кимё саноатида 2,8 млрд долларлик лойиҳалар амалга оширилади
20:39 / 11.04.2026
Хонандалар тўлаган солиқлар кескин камайгани маълум бўлди
17:57 / 10.04.2026
Ўзбекистонда «Инсон» ижтимоий волонтёрлик тизими шакллантирилади
18:39 / 24.02.2026