15:56 / 26.01.2024
6886

Германия аҳолиси муҳожирлар ҳисобига кўпайди

2023 йил охирида Германияда 84,7 миллион киши яшаган, бу ўтган йилга нисбатан 0,3 миллион кишига кўпдир. Мамлакатда туғилиш даражаси ўлим даражасидан паст.

Фото: Picture Alliance

Германия аҳолиси 2023 йил охирига келиб 84,7 миллион кишига етди, бу ўтган йилга нисбатан 300 минг кишига кўпдир. Тегишли маълумотлар федерал статистика бошқармаси томонидан 25 январ, пайшанба куни эълон қилинди.

Таъкидланишича, бундай ўсиш 2012 йилдан 2021 йилгача бўлган даврда қайд этилган ўртача статистик кўрсаткичларга тўғри келади, аммо бу урушдан қочган 1,1 миллион украиналик Германияга кирган 2022 йил даражасидан камроқ.

2023 йилда Германияда аҳоли сонининг ўсишининг ягона сабаби бу - мамлакатга кўчиб келганлар сони Германияни тарк этган фуқаролар сонидан кўпроқ, дейилади пресс-релизда.

Германияда юз минглаб муҳожирлар

Федерал статистика бошқармаси маълумотларига кўра, 2023 йилда Германияга келганлар фойдасига фарқ тахминан 680 000 кишидан 710 000 кишигача бўлган. Таққослаш учун: мамлакат миграция инқирозига дуч келган 2015 йилда бу кўрсаткич 1,14 миллион кишини ташкил этган бўлса, Германия украиналикларни қабул қилган 2022 йилда 1,46 миллионга тенг эди.

Шу билан бирга, Германия қайта бирлашгандан кейинги барча йилларда бўлгани каби, янги туғилишлар сони ўлим сонидан камроқ бўлди, дея хабар беради федерал статистика бошқармаси. 2022 йилга нисбатан Германияда 2023 йилда туғилганлар сони 7 фоизга, ўлимлар сони эса 4 фоизга камайди - мос равишда 680 000 дан 700 000 гача (2022 йилдаги 738 819 туғилишга нисбатан) ва 1,02 миллион (2022 йилда 1,07 млн ўлим). Таъкидланишича, 2013 йилда ўлганлар ва туғилганлар сони ўртасидаги фарқ 320 000 та ҳолат 2022 йилдагига (328 000 та ҳолат) тахминан тенг, лекин 1991 йилдан 2021 йилгача бўлган даврга нисбатан анча юқори.

Top