Тошкентда 2023 йилда автобуслардан фойдаланиш бир ярим баробарга ошди
Тошкент шаҳрида 2023 йил давомида жамоат автобуслари кунига ўртача 662,3 мингдан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатди. Умумий ҳисобда йил давомида автобуслардан 241,7 млн марта фойдаланилди.

Фото: Kun.uz
Тошкент шаҳрида 2023 йил давомида жамоат автобусларидан 241,7 миллион марта фойдаланилди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» хабар берди.
Унга кўра, жамоат автобуслари кунига ўртача 662,3 мингдан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатди. Бу 2022 йилга нисбатан 62 фоизга кўп (2022 йилда ўртача 404,4 минг йўловчи ташилган).
Кунлик қатновлар сони ўртача 16 847 тани ташкил этди. Кўрсаткич 2022 йилга нисбатан 59,8 фоизга ошди (2022 йилда кунлик қатновлар сони ўртача 10 542 тани ташкил этган).
2023 йил давомида жами 6 млн 149 минг 147 та қатнов амалга оширилди.
Бугунги кунда пойтахт жамоат транспорти тармоғи 165 та йўналишдан иборат. Унда 1 кунда ўртача 1700 га яқин автобуслар йўналишда йўловчиларга хизмат кўрсатади.
Шунингдек, Статистика агентлиги маълумотига кўра, 2023 йилда Тошкент метрополитенида 162,7 млн йўловчи ташилган. Бу кўрсаткич 2022 йил билан солиштирилганда 26 млн нафарга кўп.
2023 йилда Тошкент метросида бир кунда ўртача 445,9 минг нафар йўловчи ташилган бўлиб, бу 2022 йилга нисбатан солиштирилганда 19 фоизга ошган.
- Бундан аввалроқ Транспорт вазирлиги пойтахтда енгил транспортга нисбатан автобуслар 135 баробар самаралироқ экани ҳақида таҳлилларни эълон қилганди. Унга кўра, битта енгил автотранспорт воситасида бир кунда ўртача 4,3 нафар, битта автобусда эса ўртача 580 нафар йўловчи ташилмоқда.
Тавсия этамиз
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Карлови Вари — Европанинг асосий соғломлаштириш жойи
Жамият | 15:00 / 09.06.2025
-
VOLLKRAFT: UzAuto Trailer Ўзбекистоннинг янги экспортбоп брендини тақдим этди
Ўзбекистон | 09:00
-
Тошкент вилоятида электрдан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма фош этилди
Жамият | 08:59
-
Сан-Францискода депортацияга қарши 60 нафар намойишчи қўлга олинди
Жаҳон | 08:40
Мавзуга оид

00:00
Навоий учун Хитойдан 42 та замонавий автобус олиб келинди

20:17 / 07.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?

13:59 / 05.06.2025
Қозоғистонда Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобусда ёнғин чиқди

19:07 / 30.05.2025