Маскнинг Neuralink компанияси биринчи марта одамга чип ўрнатди
Операциянинг дастлабки натижалари истиқболли экани таъкидланмоқда – нервларнинг кўплаб импулслари аниқланган.
Илон Маск 30 январ куни биринчи беморга Neuralink компаниясининг имплантати ўрнатилгани ва у аллақачон тузалиб кетаётганини эълон қилди.
Чипни имплантация қилиш бўйича операциянинг дастлабки натижалари истиқболли экани таъкидланмоқда – нервларнинг кўплаб импулслари аниқланган.
Маскнинг қўшимча қилишича, Neuralink компаниясининг биринчи маҳсулоти Telepathy деб аталади. Бу телефон ёки компютерни ва улар орқали деярли ҳар қандай қурилмани шунчаки фикр кучи билан бошқариш имконини беради.
Telepathy чипининг биринчи фойдаланувчилари оёқ-қўлларини назорат қилишни йўқотган беморлар бўлади. Маск чипни имплантация қилиш орқали фаолроқ ҳаёт кечириши мумкин бўлган Стивен Ҳокингни мисол тариқасида келтирди.
Аввалроқ Neuralink маймунлар миясига имплантат ўрнатган ва уларнинг оддий видео ўйинларни ўйнаш қобилиятини намойиш қилган эди. Компания кўнгилли инсонларга чип ўрнатиш учун рухсатни 2023 йил баҳорида олди.
Мавзуга оид
16:59 / 18.11.2024
АҚШдан Хитойгача 40 дақиқада: Илон Маск самолётларни ракеталарга алмаштирмоқчи
17:11 / 15.11.2024
Илон Маск Эроннинг БМТдаги элчиси билан махфий учрашув ўтказгани маълум бўлди
12:05 / 15.11.2024
Трамп жамоасини шакллантирмоқда. Сўнгги тайинловлардан унинг иккинчи муддати қандай бўлишини билиш мумкинми?
20:38 / 14.11.2024