Ўзбекистон | 22:37 / 30.01.2024
14616
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон бўйлаб ҳоспислар ташкил этиш таклиф этилмоқда

2024 йил охиригача эҳтиёждан келиб чиқиб, вилоятлар марказлари, шунингдек, Тошкент ва Нукус шаҳарларида камида биттадан хоспислар ташкил этилиши кўзда тутилмоқда. Бу – 2024 йилги давлат дастури лойиҳасига киритилган.

Фото: Kun.uz

Ҳосписларда оғир гематологик, онкологик ва клиник иммунологик касалликлари бор беморларга паллиатив ёрдам кўрсатилади.

Давлат дастури лойиҳасига кўра, ҳосписларни ташкил этиш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фаолиятига доимий кўмаклашиш лойиҳалари учун Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан грантлар эълон қилиб бориш ва молиялаштириш амалиёти йўлга қўйилиши кутилмоқда.

Бу вазифа ижросини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига юклатиш таклиф этилган.

Мавзуга оид