Сирдарёда сифатсиз бензин сотган АЁҚШ 12 та машинага зарар етказди
Етказилган зарар миқдори 103,2 млн сўмни ташкил этган.
Сирдарё вилояти Мирзаобод туманидаги АЁҚШда сифатсиз бензин сотилгани оқибатида ўндан ошиқ ҳайдовчилар моддий зарар кўрган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, департаментнинг Мирзаобод тумани бўлими томонидан “Ўзэнергоинспекция” Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг “I.P.” МЧЖга қарашли АЁҚШда ўтказилган текширув ҳужжатлари ўрганилган.
Ўрганиш давомида ушбу АЁҚШда 10 730 литр АИ-92 маркали автобензиннинг октан сони бўйича сифат кўрсаткичи давлат стандарти параметрларига мос келмаслиги, шунингдек МЧЖ томонидан мижозларга сифатсиз ёқилғи сотилгани оқибати 12 нафар фуқаронинг транспортига 103,2 млн сўм моддий зарар етказилгани аниқланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 192-11-моддаси (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ, 2023 йил октябр ойида Ўзбекистонда 6 млн 105 литр сифатсиз нефт маҳсулотлари аниқлангани ҳақида хабар берилганди.
Бундан ташқари, айрим АЁҚШларда А-80 бензини А-92 деб сотилаётгани ҳақида хабарлар берилганди.
Мавзуга оид
15:10 / 13.11.2024
Биржага чиқарилаётган АИ-80 бензинининг бошланғич нархига нисбатан чеклов ўрнатилди
17:26 / 06.11.2024
Пропан 5 ойда қарийб 2 баробарга, АИ-80 бензини эса йиллик нисбатда 26 фоизга қимматлашди
12:37 / 05.11.2024
Сирдарёда буви ва невара қарийб 7 кг тилла тақинчоқни чегарадан яширинча олиб киришга уринди
07:30 / 04.11.2024