Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оҳангарон туманида хусусий аеродром қурилади
Хитой билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳанинг қурилиш ишлари 2024 йилнинг иккинчи ярмида бошланади.
Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида Хитой билан ҳамкорликда аеродром қурилади. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Шенчжен шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон-Хитой бизнес форумида Оҳангарон туманида хусусий аеродром қуриш бўйича келишувга эришилган.

Аеродром туманнинг “Янги ҳаёт” МФЙ ҳудудида юз фоиз Хитой капитали иштирокида қурилади. Марказий Осиёда ягона бўлган мазкур хусусий аеродромни қуриш ишлари жорий йилнинг иккинчи ярмида бошланиши режалаштирилган. Лойиҳа қиймати 380 млн АҚШ долларини ташкил қилади.
Олдинроқ Хитой Ўзбекистонда йўл инфратузилмаси билан боғлиқ иншоотлар қуришда қатнашиши мумкинлиги хабар қилинганди.
Мавзуга оид
10:30 / 10.06.2026
Тошкент – водий йўлининг бир қисмида максимал тезлик пасайтирилди
10:16 / 14.04.2026
Оҳангарон тоғларида йўқолиб қолган 4 ёшли бола топилди
19:17 / 23.01.2026
“40 йиллик умримга ачинмайман” – нафақадаги муаллимнинг кечинмалари
18:00 / 19.01.2026