Иқтисодиёт | 14:12 / 01.02.2024
14496
2 дақиқада ўқилади

“Солиқ қонунчилиги” Telegram боти ишга туширилди

Фойдаланувчилар ботдан солиқ соҳасига оид керакли йўналишни танлаганда ҳавола орқали lex.uz базасидан бу йўналиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тегишли бандига етиб боришлари мумкин.

Солиқ қўмитаси “Солиқ қонунчилиги” Telegram боти ишга туширилганини маълум қилди.

Қўмита хабарига кўра, бу ботда солиққа оид қонунчилик ҳужжатлари 30 та асосий йўналишга ажратилиб, ҳар бир йўналишни тартибга солувчи жами 300 дан ортиқ қонунчилик ҳужжатлари билан lex.uz сайтига йўналтирилган ҳавола орқали танишиш мумкин бўлади.

“Ботнинг қулайлиги шундаки, фойдаланувчи соҳага оид йўналишни танлаганда ҳавола орқали мазкур йўналиш бўйича қабул қилинган қонунчилик ҳужжатининг тегишли банди очилади”, – дейилади хабарда.

Дейлик, фойдаланувчи таълимга оид қандай солиқ имтиёзлари борлиги ҳақида билмоқчи бўлса, ботга кириб, тақдим қилинган йўналишлар қаторидан “имтиёз” бандини танлайди. Соҳалар бўйича (улгуржи ва чакана савдо, таълим, кўчмас мулк, таълим, хизмат кўрсатиш ва ҳоказолар қаторидан) керакли банд танланганда, қабул қилинган қонунчилик ҳужжатининг таълим имтиёзларига оид қисми очилади.

Қўмита фойдаланувчилардан ботни такомиллаштириш юзасидан таклифлар беришни сўраган.

Мавзуга оид