Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда белгиланмаган жойга чиқинди ташлаган шахс жаримага тортилди
Бундай фуқаролар жойларга ўрнатилган кузатув камералари орқали аниқланмоқда.
Фото: Видеодан кадр
Самарқанд вилоятида белгиланмаган жойга чиқинди ташлаган шахс жаримага тортилди. Бу ҳақда вилоят экология бошқармаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2024 йил 31 январ куни Самарқанд тумани “Янгиариқ мост” МФЙ ҳудудида фуқаролардан бири Дамас машинасида келиб белгиланмаган жойга чиқинди ташлаган.
Самарқанд шаҳар давлат инспекторлари томонидан қоидабузар шахсга МЖтКнинг 91-моддаси 1-қисми билан 1,7 млн сўм жарима қўлланган.
Фуқаронинг бу қоидабузарлиги ўша атрофга ўрнатилган кузатув камерасига тушиб қолган.
Қайд этилишича, сўнгги пайтларда атроф-муҳит тозалигини сақлаш мақсадида Самарқанд шаҳри ва вилоятнинг турли ҳудудларида аҳоли гавжум жойларда кузатиш камералари ўрнатилмоқда.
Биргина Самарқанд шаҳрида бундай камералардан 25 дона ўрнатилди. 2024 йил сўнгигача вилоят ҳудудида 100 та камера ўрнатиш режалаштирилган.
Маълумот учун, белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаган фуқаролар ва автомашиналар эгаларига нисбатан БҲМнинг 3 баробаридан 10 баробарига қадар маъмурий жарима қўлланади.
Мавзуга оид
07:23 / 05.05.2026
Президент Самарқанддаги ОТБ йиғилишида муҳим ташаббусларни илгари сурди
17:45 / 30.04.2026
Форма ортидаги схема: Самарқандда лейтенант миллион долларлик ишда гумонланмоқда
15:48 / 30.04.2026
50 долларлик офис ва минглаб мижоз: тасодифий буюртмани катта бизнесга айлантирган самарқандлик тадбиркор ҳикояси
15:10 / 30.04.2026