Жамият | 18:55 / 05.02.2024
14733
1 дақиқада ўқилади

Навоийда ўқитувчи 9-синф ўқувчиларини калтаклади 

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Навоий шаҳридаги 18-сон мактаб ўқитувчиси дарс пайтида ўқувчиларни калтаклаган. Бу ҳақда болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова хабар берди. 

Қайд қилинишича, 1 феврал куни ўқитувчи М.Ш. дарс жараёнида 9-синфнинг 2 нафар ўқувчисини калтаклаган. 

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода қизил кийимли эркак синф хонасига кириб, охирги қаторларда ўтирган икки нафар ўқувчига мушт ва шапалоқ туширгани кўринади. 

Ўқувчилардан бирининг онаси ички ишлар органига ариза билан мурожаат қилиб, ўқитувчига қонуний чора кўришни сўраган. 

Таъкидланишича, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Жароҳат олган ўқувчиларга нисбатан суд-тиббий экспертизаси ўтказилиши тайинланган. 

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид