Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда амалдор йиғилиш пайтида коррупцияда айбланиб, ҳибсга олинди
Коррупцияга қарши кураш хизмати маълумотларига кўра, қўлга олинган амалдор етказган зарарнинг дастлабки миқдори 265,9 минг долларни ташкил қилган.
Қозоғистонда Чимкент шаҳри уй-жой бошқармаси бошлиғи ҳокимликдаги йиғилиш вақтида қўлга олинди. Амалдор коррупция жиноятида айбланган, деб хабар берди Otyrar TV.
Телеканал хабарига кўра, йиғилишга Коррупцияга қарши кураш хизмати вакиллари келган. Унинг вакили йиғилишда ҳозир бўлганлардан бирига саволлари борлигини айтган.
Йиғилишга раислик қилган шаҳар ҳокими ҳуқуқ-тартибот идораси ходимлари коррупцияда айбланаётган амалдорни олиб кетиши мумкинлигини айтган.
«Ҳокимлик ходимлари орасида ҳалол ходимлар кўп, лекин коррупционерлари ҳам бор. Мен сизларни кўп марта огоҳлантирганман», деди ҳоким ва «бошқа чораси йўқ» деб қўшимча қилди.
Коррупцияга қарши кураш хизмати ходимлари йиғилишга кириб, уй-жой бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи амалдорни олиб чиқиб кетишган.
Чимкент шаҳар ҳокими Ғабит Сиздиқбеков ижтимоий тармоқдаги саҳифасида амалдорларни ноқонуний бойлик орттиришга имконият қидирмасликка чақирди.
Коррупцияга қарши кураш хизмати маълумотларига кўра, қўлга олинган амалдор етказган зарарнинг дастлабки миқдори 120 миллион тенгени (265,9 минг доллар) ташкил қилган.
Мавзуга оид
18:07
Қозоғистон университетлари Марказий Осиёда энг яхши деб топилди
08:21
Саида Мирзиёева Қозоғистон президенти администрацияси раҳбари билан учрашди
17:43 / 19.06.2026
МДҲ ҳарбий штаб бошлиқлари Остонада учрашди
18:47 / 18.06.2026