22:28 / 08.02.2024
21515

2024 йилги Олимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси медаллар дизайнини тақдим этди

Франция 2024 йилги Париж Олимпиадаси ва Паралимпия ўйинлари учун медаллар дизайнини эълон қилди. Эйфел минораси медаллар рамзига айланди, олтибурчак, нурлар ва қимматбаҳо тошлар илҳомнинг учта мабаи бўлди. 

Медалларнинг ўзагида Франция ва унинг пойтахти асосий рамзи – Эйфел минорасидан олинган олтибурчакли темир жойлашади. У қимматбаҳо тошлар билан безатилади. Медаллар дизайни Chaumet заргарлик уйи томонидан яратилган, у ҳашаматли товарлар билан савдо қилувчи LVMH компанияси таркибига киради. 

Эйфел минораси йиллар давомида бир неча марта таъмирланди, бу даврда унинг баъзи металл элементлари алмаштирилди ва сақланиб қолди. Медаллар ўзагига айнан шу металлар жойлаштирилган. Улар Эйфел минорасидаги каби металл парчинлар билан мустаҳкамланган. 

Эйфел минораси ленталар дизайнерларини ҳам илҳомлантирди: ундаги нақш миноранинг темир панжарасига мос келади. Олимпиада медаллари ленталари тўқ кўк рангда бўлади. 

Париж – 2024 ёзги Олимпия ўйинлари 26 июлдан 11 августгача ўтказилади.

Top