Ўзбекистон | 13:40 / 08.02.2024
3076
1 дақиқада ўқилади

Кечиккан Тошкент – Москва авиапарвози учун чартер рейс қўйиладиган бўлди

Техник сабаблар билан 6 соатдан кўпроқ вақтга кечиккан Тошкент Москва йўналишидаги парвоз учун “Aeroflot” авиакомпанияси самолётини алмаштиради. Ўрнига чартер рейс қўйиладиган бўлди.

8 феврал куни соат 03:45 дан бери қолдириб, парвоз вақти 6 соатдан ҳам ошиб кетган Тошкент – Москва йўналишидаги авиақатнов учун чартер рейс қўйилади.

Uzbekistan Airportsʼнинг хабар беришича, “Aeroflot” компанияси йўловчиларини олиб кетиш учун пойтахт аэропортидан уча олмаган SU1871 самолётини алмаштириб, парвозни SU7774 чартер рейс билан амалга оширади.

Аэропортлар хизмати, парвоз жадвалига киритилган ўзгартиришлар тўғрисидаги батафсил маълумотни авиаташувчидан олиш мумкинлигини қайд этган.

Дилшода Шомирзаева
Тайёрлаган Дилшода Шомирзаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид