Туркияда фақат бир киши яшайдиган қишлоқлар топилди
Шунингдек, 2 ва 3 киши яшайдиган қишлоқлар ҳам аниқланди.

Туркияда фақат бир киши истиқомат қиладиган учта қишлоқ аниқланди, деб ёзди Türkiye газетаси Статистика институти (Türkstat) маълумотларига таяниб.
Қайд қилинишича, Туркия Республикасининг ташкил топганига 100 йил тўлган 2023 йилда мамлакат аҳолиси ўтган йилга нисбатан 92 минг 824 киши ортиб, 85 миллион 372 минг 377 кишини ташкил этди.
«Битлиснинг марказий минтақасидаги Қоялибоғ, Қурталан туманидаги Чоттепе ва Гучлуқўноқ туманидаги Оғочюрду энг кам аҳоли яшайдиган жойлар сифатида белгиланди – ҳар бирида 1 киши», деб ёзди нашр.
Шунингдек, Қалфалар қишлоғида 2, Чевиздузу қишлоғида 3, Магаракўй, Оқимли, Қозобот, Дилекли, Эвёпон ва Кованагзи қишлоқларида 4 киши яшаши аниқланган.
«Ушбу қишлоқлар энг кам аҳолига эга аҳоли пункти сифатида таснифланган», деб ёзди газета.
Мавзуга оид

21:49 / 25.04.2025
“Истанбул чўкса, бутун Туркия чўкади” – зилзиладан кейин истанбулликлар кўчаларда тунади

19:32 / 25.04.2025
Танзила Норбоева Туркия Буюк Миллат Мажлиси раҳбари билан учрашди

12:15 / 25.04.2025
Халқаро арбитраж Туркия текстил компаниясининг Ўзбекистонга нисбатан 700 млн долларлик даъвосини рад этди

20:45 / 24.04.2025