Ўзбекистон | 09:15 / 09.02.2024
5236
1 дақиқада ўқилади

Навоийда ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс қўлга олинди

У фуқародан бу “хизмати” учун 2 минг доллар ва 20 млн сўм олганда ушланган.

Фото: Прокуратура департаменти

Навоийда ўқишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, “Sh.A.” МЧЖ раҳбари Ш.Т. фуқаро М.Ш.нинг ишончига кириб, уни Қирғизистондаги университетга 2-босқичдан ўқишга киритиб қўйишини, кейинчалик ўқишини Ўзбекистондаги олий таълим муассасасига кўчириб беришни ваъда қилган. У мазкур “хизмати” эвазига 2 минг доллар ва 20 млн сўмни олган вақтида департаментнинг Кармана туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Олдинроқ Сирдарёда фуқароларни 4 минг доллар эвазига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган шахс ушланганди.

Руслан Сабуров
Тайёрлаган Руслан Сабуров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид