Ўзбекистон | 09:25 / 12.02.2024
6025
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда Марказий Осиёдаги биринчи эко-университет очилди

“Green University” университети давлат олий таълим муассасаси бўлиб, “Hub and Spoke”  тамойили асосида фаолият олиб боради.

Фото: Экология вазирлиги

10 феврал куни Тошкент вилоятида Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (“Green University”)нинг очилиш маросими бўлиб ўтган. Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар берди.

Тадбирда Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи (IUCN) бош директори Гретел Агуилар ҳам иштирок этган. 

Ўзбекистон ҳукуматини экологик етакчилик ва таълимни ривожлантиришга хизмат қиладиган йирик минтақавий ташаббус - “Central Asian Green University” очилиши билан табриклаймиз. Ушбу университет биологик хилма-хилликнинг йўқолиши, иқлим ўзгариши ва ифлосланишнинг уч карра сайёравий инқирозини ҳал қилишда ёрдам беради. Экологик таълим орқали университет бой табиатга эга минтақани асрашга хизмат қилади”, — дея таъкидлаган Гретел Агуилар.

Таъкидланишича, “Green University” университети давлат олий таълим муассасаси бўлиб, “Hub and Spoke” тамойили асосида фаолият олиб боради. Ушбу модел стратегик ва ўзаро манфаатли ҳамкорликка, яхлит ўқув тизимини яратишга, ресурсларни оптималлаштиришга, талабалар ва мутахассисларнинг ҳаракатчанлигига асосланади. Шунингдек, маҳаллий мутахассислар салоҳиятини ошириш, билим ва тажриба алмашишга ёрдам беради.

Ҳозирда ҳамкорлик учун университетга Буюк Британия, Янги Зеландия, АҚШ ва бошқа давлатлар халқаро университетларининг профессорлари жалб этилмоқда.

Мавзуга оид