Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Топ-300 хорижий университетларга кирган ёшлар ва педагоглар қўллаб-қувватланади
Ҳукумат қарори билан “Хорижий олий таълим ташкилотларида ўқиш истагидаги ёшлар ва педагог ходимларга таълим кредитини ажратиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. Унда Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ҳисобидан имтиёзли таълим кредитини ажратиш ва уни қайтариш тартиби белгиланган.
Низомга кўра, молиявий қўллаб-қувватлаш 30 ёшдан ошмаган (шу жумладан, 30 ёшдагилар ҳам) ёшлар ҳамда педагог ходимларга ажратилади. Бунда улар QS (Quacquarelli Symonds) ёки THE (The Times Higher Education) рейтинглари бўйича ТОП-300 таликка киритилган хорижий олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилинган ҳамда Ўзбекистон фуқароси бўлиши лозим.
Маблағ бакалавриат ва магистратура дастурларида таҳсил олиш учун ажратилади. Бир ўқув йили учун 20 минг АҚШ долларигача бўлган эквивалентда маблағ миллий валютада берилади.
Ажратилган маблағнинг асосий қарзи талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг 7-ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади.
Молиявий қўллаб-қувватлашни олиш учун банкка мурожаат қилинганда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади: ариза, шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси, 1-курслар учун таклифнома-хат, 2-курсдан бошлаб академик ўзлаштириш натижалари, тўлов-контракт шартномаси ҳамда олий таълим ташкилотининг банк реквизитлари кўрсатилган инвойс, биргаликда қарз олувчиларнинг сўнгги 12 ойлик даромадлари ҳақида маълумот, шунингдек 30 ёшдан ошган педагоглар учун меҳнат дафтарчасидан кўчирма.
Мазкур маблағлар бўйича ставка Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида белгиланади.
Мавзуга оид
08:44 / 02.06.2026
Сассекс университети Ўзбекистонда кампус очиш имкониятини кўриб чиқмоқда
11:21 / 13.03.2026
Норфолкдаги университетда отишма: ФТБ ҳужумчини ИШИД тарафдори деб атади
15:45 / 11.03.2026
Хорижий ОТМга кириш учун IELTS’дан неча балл олиш керак?
09:31 / 03.03.2026