Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда давлат кадастрлар палатаси филиали ходими қўлга олинди
Ходим фуқаролардан бирига унинг ерини турар жой тоифасидан нотурар жой тоифасига ўтказиб бериш учун 19,2 млн сўм талаб қилиб, пулларнинг бир қисмини олаётганда ушланган.
Самарқанд вилояти ИИБ Тезкор-қидирув хизмати Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими томонидан Оқдарё туманида тезкор тадбир ўтказилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, давлат кадастрлар палатаси Оқдарё туман филиали ходими 39 ёшли Т.Д. фуқародан томонидан сотиб олинаётган туманнинг Пахтаобод маҳалласида жойлашган турар жой тоифасидаги 30 сотих ерни нотурар тоифага ўтказиш ҳамда келгусида унинг номига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 19,2 млн сўм талаб қилган.
Ходим ўз хизмат хонасида 12 млн 550 минг сўм кимёвий ишлов берилган пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026
Самарқанд туманлари қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва қайта ишлаш саноатига ихтисослашган ҳудуд сифатида ривожлантирилади
17:45 / 05.06.2026