Ўзбекистон | 11:40 / 19.02.2024
122283
2 дақиқада ўқилади

Ҳафта давомида қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди

Ўзбекистон бўйича 19-23 феврал кунларига об-ҳаво прогнози берилди.

Фото: Kun.uz

Ўтган ҳафта охирида Ўзбекистон ҳудудига кириб келган совуқ ҳаво массаси ўз таъсирини сақлаб туради.

“Ўзгидромет” хабарига кўра, бу ҳафта давомида ҳаво ҳарорати асосан кечалари -3...-8 даража, шимолда -7...-12 даража, баъзи жойларда -16 даражагача, кундуз кунлари 19-20 февралда -3...+2 даража, 21-23 февралда +0...+5 даража атрофида бўлади.

Бугун кундузи аксарият вилоятларда баъзи жойларда асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади, фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди.

Эртага, 2 февралда Фарғона водийси вилоятларида, шунингдек кечаси ва эрталаб Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида бироз қор ёғиши мумкин.

21-23 февраль кунлари асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Республика бўйича баъзи жойларга туман тушади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Йўлларда яхмалак кузатилади.

Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қор ёғади. Қор кўчиши хавфи бор.

Пойтахтда бугун кундузи, шунингдек 20 февралда кечаси ва эрталаб вақти-вақти билан қор ёғади. 21-23 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси -3...-8 даража, кундузи 19-20 февралда -2...+3 даража, 21-23 февралда +0...+5 даража бўлади.

Мавзуга оид