Ўзбекистон | 15:11 / 20.02.2024
5480
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Швеция чиқиндиларни бошқариш соҳасида ҳамкорлик қилади

Стокҳолм шаҳрида Ўзбекистон ва Швеция ўртасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Фото: «Дунё» АА

Ўзбекистон элчиси Нодир Ғаниев Швеция Атроф-муҳитни ўрганиш институти Халқаро бизнес департаменти раҳбари Жина Хедбринг ва ушбу ташкилот лойиҳа менежери Симона Андерссон билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё".

Музокаралар жараёнида Швеция Атроф-муҳитни ўрганиш институти томонидан дунёнинг қатор мамлакатларида био хилма-хиллик, атроф-муҳит, иқлим ўзгариши, рақамлаштириш, энергия, ўрмончилик, сув ва чиқиндиларни бошқариш ҳамда бошқа кўплаб йўналишларда олиб борилаётган тадқиқотлар ва амалга оширилаётган лойиҳалар тўғрисида тақдимот қилинди.

Ўзбекистон ва Швеция ўртасида экология ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш, шунингдек, сув ресурслари ва чиқиндиларни бошқариш соҳасида ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув якунида элчихона ва Швеция Атроф-муҳитни ўрганиш институти ўртасида мунтазам алоқаларни давом эттириш ҳамда икки томон учун манфаатли бўлган йўналишларда ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид