Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Амстердам суди РФнинг ЮКОС бўйича қарор устидан шикоятини рад этди
Апелляция суди қароридан олдин кўп йиллик суд жараёнлари бўлган. Аввалроқ Нидерландия арбитраж суди Россия ЮКОСни банкрот қилиш чораларини кўриш орқали ўзининг халқаро мажбуриятларини бузганини аниқлаган эди.
Амстердам апелляция суди Россиянинг ЮКОС нефт компанияси собиқ асосий акциядорларига 50 миллиард доллар тўлаш мажбуриятини юклаган ҳакамлик суди қарорини бекор қилиш ҳақидаги илтимосини рад этди. Reuters агентлигининг 20 феврал, сешанба куни қайд этганидек, апелляция суди қарори олдидан Нидерландия судларида кўп йиллик суд жараёнлари бўлган. Ҳаагадаги арбитраж суди 2014 йилда Москва Россиянинг собиқ энг йирик нефт компанияси бўлган ЮКОСни банкрот қилишга қаратилган ҳаракатларни амалга ошириб, халқаро мажбуриятларини бузганини аниқлади.
Амстердам апелляция суди қарори устидан ютқазган томон Нидерландия олий судига шикоят қилиши мумкин. РБК агентлиги таъкидлаганидек, Нидерландиянинг De Brauw Blackstone Westbroek юридик фирмаси мутахассислари баҳсда ЮКОС собиқ акциядорлари манфаатларини ҳимоя қилган. Нидерландия олий суди қарори қабул қилинишига бир ярим йилдан икки йилгача вақт кетиши мумкин, деб ҳисобланмоқда.
ЮКОС акциядорларига пул тўламаслик учун
2015 йил 4 декабрда Россия Давлат думаси Россия Федерацияси Конституциявий судига Россияда халқаро судлар қарорларини амалга оширишни имконсиз деб тан олиш ҳуқуқини берувчи қонунни қабул қилди. Бу Россия ҳукуматига халқаро органларнинг Россияда ҳуқуқлари бузилганидан шикоят қилган юридик ва жисмоний шахслар фойдасига қабул қилинган қарорларини эътиборсиз қолдириш имконини беради.
Ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилинишига фақат уч нафар россиялик парламентарий қарши овоз берди. Улардан бири Дмитрий Гудков, ўшанда у янги қонун ягона мақсад - «ЮКОС иши» бўйича қарорлар ижросини четлаб ўтишни кўзлаётганини таъкидлади, бунинг асосида Россия Федерацияси ушбу компания акциядорларига 50 миллиард доллар тўлаши шарт.
Мавзуга оид
09:10 / 03.03.2026
Суд: ЮКОС собиқ акциядорлари Россиядан компенсация ундириши мумкин
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025