Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швеция Украинага янги йирик ҳарбий ёрдам пакетини топширади
Украинадаги бутун уруш давомида Стокҳолмдан Киевга етказиладиган бу энг катта ёрдам пакети 630 миллион евродан ошиқроққа баҳоланмоқда.
Швеция Украинага қарийб 7,1 миллиард швед кронаси (тахминан 633 миллион евро) миқдорида ҳарбий ёрдам беради, деб хабар берди Швеция Мудофаа вазирлиги 20 феврал, сешанба куни. Қайд этилишича, бу Стокҳолмдан Киевга юбориладиган 15-ҳарбий ёрдам пакети Россиянинг Украинага қарши уруши давридаги энг йирик ҳарбий ёрдам бўлади.
Режалаштирилган етказиб беришлар орасида тахминан 2 миллиард крона (178 миллион евро) қийматидаги артиллерия ўқ-дорилари, зенит-артиллерия ва милтиқлар мавжуд. Бундан ташқари, пакетга денгиздаги десант ва ҳужумкор-десант катерлари, шунингдек, бошқа қурол ва тиббий жиҳозлар киради. Яна 1 миллиард крона Украинанинг халқаро фондлари орқали 10 га яқин янги зирҳли жанговар машиналарни сотиб олиш учун мўлжалланган.
Швеция мудофаа вазири Пол Жонсон: «Биз Украинани заруратга қадар қўллаб-қувватлашда давом этамиз», деди.
Россия Украинага ёрдамнинг кечикишидан фойдаланмоқда - Зеленский
19 феврал, душанба куни Украина президенти Володимир Зеленский Украина қуролли кучларининг Харкив вилояти Купянск йўналишидаги позицияларига ташриф буюрганидан сўнг, Россия армияси қуролли кучларга ёрдам кўрсатишдаги кечикишлардан фойдаланаётганини айтди. Унинг сўзларига кўра, Россия кўп сонли резервчиларни фронтга тортмоқда ва шу билан бир қанча секторларда «жуда оғир вазият» яратмоқда. Зеленскийнинг қўшимча қилишича, Киев «қўллаб-қувватлашни янгилаш ва кенгайтириш учун» ҳамкорлар билан қаттиқ ишламоқда.
Мавзуга оид
11:35 / 21.06.2026
Капотнядаги заводга зарба оқибатлари. Космосдан кўриниш
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
20:34 / 19.06.2026
Капотнядаги заводга Россия ракетаси тушгани маълум қилинди
18:17 / 19.06.2026