Жаҳон | 08:40 / 22.02.2024
3623
3 дақиқада ўқилади

Украинанинг ЕИга қўшилиши бўйича музокаралар ёзгача тўхтатилди

Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен июн ойи бошида бўлиб ўтадиган Европа парламентига сайловлар бошланишидан олдин зарур музокаралар базаси яратилишини кутмоқда.

Фото: Metodi Popow/IMAGO

Украина расмийлари билан мамлакатнинг Европа Иттифоқига қўшилиши бўйича музокаралар, эҳтимол, ёзгача қолдирилди. Бу ҳақда 21 феврал, чоршанба куни Брюсселда Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен маълум қилди. У 6-9 июн кунлари бўлиб ўтадиган Европа парламенти сайловлари олдидан музокаралар учун зарур асос яратилишини кутмаётганини таъкидлади. «Бу бироз вақт талаб этади», деди у ва «Европа Иттифоқи ёзнинг бошида тайёр бўлиши мумкин», деб қўшимча қилди

AFP агентлиги иқтибос келтирган фон дер Ляйеннинг сўзларига кўра, Европа комиссияси ҳозирда Украина билан музокаралар учун «бошқарувчи тамойиллар доираси» устида ишламоқда, кейин эса улар Европа Иттифоқига аъзо барча 27 давлат томонидан бир овоздан маъқулланиши керак. 

ЕИ Украина ва Молдова билан аъзолик бўйича музокараларни бошлашга қарор қилди 

Декабр ойи ўрталарида Европа Иттифоқи саммити иштирокчилари Украина ва Молдова билан Европа Иттифоқига аъзо бўлиш бўйича музокараларни бошлади, бироқ бундай музокаралардаги муваффақият ушбу мамлакатлардаги ислоҳотлар муваффақияти билан чамбарчас боғлиқлигини таъкидлади. Бундан ташқари, Европа давлатлари ва ЕИ ҳукуматлари раҳбарлари Гуржистонга ЕИ аъзолигига номзод давлат мақомини беришга қарор қилди. Украина ва Молдова президентлари Володимир Зеленский ва Майя Санду Европа кенгаши қарорларини олқишлади. 

Ушбу қарор Венгрия томонидан блокланиши мумкин эди, унинг бош вазири Виктор Орбан ушбу музокараларнинг бошланишига бир неча бор ва кескин равишда қарши чиқди. Орбаннинг айтишича, Украинага ислоҳотлар керак, улар ҳалигача амалга оширилмаган. Европа Иттифоқи доираларидан олинган хабарларга кўра, бу қарор Виктор Орбан мажлислар залида бўлмаган пайтда қабул қилинган. Бироқ, Европа кенгашининг кворумига риоя қилинди. Орбаннинг ўзи Facebook’да «ёмон қарор» деб атаган нарсада иштирок этишни истамагани учун овоз беришда бетараф қолганини айтди. 

Мавзуга оид