Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой Ўзбекистонга тез ёрдам учун электромобиллар етказиб беради
150 млн долларлик лойиҳа доирасида Iveco электромобиллари олиб келиниб, синов тарзида фойдаланилади ҳамда синов муддатидан яхши ўтгач инвестиция асосида харид қилинади.
Хитойнинг Henan Costar Group компанияси Ўзбекистонга тез тиббий ёрдам электромобиллари етказиб беради. Бу бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Хитой Савдо-саноат палатаси ҳамда Henan Costar Group ўртасида қиймати 150 млн долларлик шартнома имзоланди.
Республика тез тиббий ёрдам маркази бош директори Абдувоит Ғафуровнинг қайд этишича, компания томонидан Iveco махсус реанимацион электромобиллари тақдим этилган. «Булар тест синов тариқасида Ўзбекистоннинг турли ҳудудлари, иссиқ, тоғли, совуқ ҳудудларида фойдаланилиб кўрилади ҳамда натижаси бўйича тез ёрдамга жорий этилади», — деди у.

Iveco электромобиллари битта қувватлашда 450 кмгача ҳаракатланиб, ёқилғи-мойлаш масаласида 10 баравар тежамкор ҳамда намлик ва иссиқликка чидамли ҳисобланади.
Электромобиллар синов муддатидан яхши ўтгач инвестиция асосида харид қилинади. Кейинги босқичда сервис кўрсатиш, модификация қилиш бўйича завод ташкил этилади.