Жаҳон | 20:43 / 24.02.2024
36983
1 дақиқада ўқилади

Алексей Навалнийнинг жасади онасига топширилди

Унинг жасади 9 кундан бери оиласига берилмаётган эди.

Фото: РИА Новости

Россиялик мухолифатчи Алексей Навалнийнинг жасади онаси Людмилага топширилди. Бу ҳақда сиёсатчининг матбуот котиби Кира Ярмиш маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Людмила Навалная ҳамон Салехард шаҳрида бўлиб турибди.

«Дафн маросими ҳали олдинда. Ҳукумат маросимни оиласи хоҳлаганидек ва Алексейга муносиб тарзда амалга оширишга халақит берадими ёки йўқми, билмаймиз», деб ёзди Ярмиш.

Аввалроқ, Алексей Навалнийнинг ўлими сабаблари билан шуғулланаётган терговчи унинг онаси Людмила Навалнаяга қўнғироқ қилиб, ултиматум қўйгани, жумладан, 3 соат ичида яширин дафн маросими ўтказиши ёки Алексей колонияда дафн қилинишини айтгани ҳақида хабар берилган эди.

Навалнийнинг колонияда вафот этганини ҳақида 16 феврал куни эълон қилди. Кира Ярмиш сўзларига кўра, Навалний онасига кўрсатилган ўлим ҳақидаги тиббий хулосада унинг ўлими сабаблари табиий экани айтилган. Сиёсатчининг ўлими сабаблари ҳақида ҳозирча расмий баёнотлар йўқ.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид