Метан газ қуйиш шохобчасида оммавий жанжал юз берди
Ҳайдовчилар навбат талашиб, муштлашув уюштиришди. Бир неча йигит кўпчилик томонидан дўппосланди. Ҳолат бўйича жиноят иши очилди, қурбонлар йўқ.
Ижтимоий тармоқларда метан газ қуйиш шохобчасида навбат талашиш ортидан жанжал келиб чиққани, муштлашув содир бўлгани ва бир фуқаро вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Видеотасвирларда ҳайдовчилар кўпчилик бўлиб бир неча йигитни дўппослашгани, якунда жабрланувчилардан бири ўрнидан туролмай қолгани кўринади.
Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг матбуот котиби Бобур Туляганов ҳодисага изоҳ берди. Қайд қилинишича, ҳолат 26 феврал куни Юқори Чирчиқ тумани ҳудудида жойлашган метан газ қуйиш шохобчасида содир бўлган. Жанжал навбат талашиш оқибатида юз берган, аммо қурбонлар йўқ.
Ҳолат Тошкент вилояти ИИББ томонидан назоратга олиниб, ҳудудий ИИБ томонидан Жиноят Кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган ва ҳозирда тергов-суруштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг пасайиши ортидан қарийб 10 кундан буён республика бўйича метан-шохобчаларда навбатлар кузатилмоқда.
Аввалроқ, Фарғона вилояти Данғара туманида ҳам метан-шохобчада жанжал юз берган, бунинг ортидан 23 ёшли йигит вафот этганди.
Мавзуга оид
15:18 / 20.11.2024
Ёқилғи қуйиш ва газ тўлдириш шохобчалари бўйича мобил илова ишга туширилди
10:20 / 30.10.2024
Зангиотада газдан ноқонуний фойдаланган шахслар ушланди
15:54 / 29.10.2024
Тошкент туманидаги қарийб 43 минг хонадонда номаълум муддатга газ ўчирилади
16:23 / 28.10.2024