Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арманистонда Европа Иттифоқига аъзо бўлиш имконияти тилга олинди
Арманистон Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун номзод бўлиш учун ҳаракат қилиши керак, деган мамлакат парламенти раҳбари.
Арманистон парламенти спикери Ален Симонян. Фото: : factor.am
Арманистон Европа Иттифоқига аъзо бўлиш йўлини танлаб, Молдова ва Украина каби аъзо бўлишга номзод статусини қўлга киритиши мумкин. Бу ҳақда мамлакат парламенти спикери Ален Симонян таъкидлаб ўтган, деб хабар беради Азатутюн радиоси.
Журналистларнинг Арманистон Европа Иттифоқи билан муносабатларни чуқурлаштиришга тайёрми, Евроиттифоққа аъзо бўлиш учун номзодлик статусини қўлга киритиш мақсадини ўз олдига қўя оладими, деб берган саволига сиёсатчи бундай имкониятни ўйлаб кўриш керак, деб жавоб берган.
“Биз ҳаракат қилишга тайёрмиз ва бизга энг мустаҳкам хавфсизликни тақдим эта олувчи йўналишда ҳаракат қиламиз. Ҳозир эса бизнинг демократик давлат эканлигимиз хавфсизлигимизнинг энг муҳтим таркибий қисми бўлиб хизмат қилмоқда”, — деган Симонян.
Бу ҳолатда спикер Арманистоннинг НАТОга аъзолик масаласи умуман муҳокама қилинмаётганига урғу берган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Арманистон Россия бошчилигидаги Коллектив хавфсиздик шартномаси ташкилотидаги иштирокини музлатиб қўйган эди. Арманистон бош вазири Никол Пашинян Арманистон асосий мудофаа ва ҳарбий ҳамкори сифатида ортиқ Россияга таяна олмаслигини билдирган эди.
Мавзуга оид
14:42 / 17.02.2026
Арманистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси иш бошлади
14:05 / 12.02.2026
Ядровий келишув ва стратегик шериклик битими – Вэнснинг Кавказга ташрифи тафсилотлари
14:59 / 10.02.2026
АҚШ Арманистонга Россияга энергетик қарамликдан қутулиш учун 9 млрд доллар ажратади
08:36 / 10.02.2026