Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг янги элчиси Кувайт ташқи ишлар вазири билан учрашди
Ўзбекистоннинг янги тайинлаган элчиси Аюбхон Юнусов Кувайт ташқи ишлар вазири Абдуллоҳ Али ал-Яҳёга ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди.
Фото: Дунё
«Дунё» хабарига кўра, Кувайт ташқи сиёсат идорасида бўлиб ўтган учрашувда икки томонлама яқин ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон ва Кувайт ўртасида ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, илм-фан, таълим ва маданий-маърифий соҳаларда икки томонлама муносабатларни янада чуқурлаштириш, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва қўшма сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш йўналишларида ҳамкорлик жадаллаштириш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.
Томонлар, шунингдек, жорий йилда режалаштирилган тадбирлар жадвалини ҳам кўриб чиқди.
Суҳбат якунида Кувайт ташқи ишлар вазири Ўзбекистон элчисини масъулиятли лавозимга тайинлангани билан қутлаб, дипломатик фаолиятида муваффақиятлар тилади.
Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Аюбхон Юнусов 6 феврал куни Кувайт пойтахтига ташриф буюрган эди. Кувайтга тайинланишидан олдин у Ўзбекистон ТИВнинг Консуллик-ҳуқуқий департаменти бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Мавзуга оид
09:00 / 17.11.2025
Ўзбек озиқ-овқат маҳсулотлари Кувайт супермаркетларига чиқмоқда
23:54 / 09.10.2025
Каннаваро табассуми, Элдор ва Ҳожимат голлари, Аббоснинг жароҳати - Кувайт билан ўйиндан фоторепортаж
19:59 / 09.10.2025
Ўзбекистон Каннаваронинг илк ўйинида Кувайтни мағлуб этди
14:44 / 09.10.2025