Тожикистон электр тармоқларида йирик авария юз берди
1 март куни эрталаб Душанбе шаҳри ва Тожикистоннинг аксарият вилоятлари электр ва иссиқлик таъминотисиз қолди.
Қайд қилинишича, маҳаллий вақт билан тахминан соат 11:10 да мамлакат электр тармоқлари ишдан чиққан. Шунингдек, фуқаролар иссиқлик таъминоти ўчирилгани ва ичимлик суви таъминотида узилишлар, шунингдек, айрим уяли алоқа операторлари томонидан алоқа ва интернет узилиб қолаётганидан шикоят қилган.
Тожикистон Фавқулодда вазиятлар ва фуқаролик мудофааси қўмитаси хабарига кўра, Душанбедаги электр тармоғида авария рўй берган, оқибатда нимстанциянинг ҳаддан ташқари юклама остида қолгани сабабли, шаҳарда электр энергияси ўчирилган.
«Душанбе шаҳридаги электр тармоғида авария юз берди, оқибатда шаҳар маҳаллий вақт билан 11.10 дан 13.54 гача электр энергиясидан узилди. Нурек ГЭС орқали электр энергиясини қабул қилувчи нимстанциянинг ҳаддан ташқари юклама остида қолгани туфайли авария содир бўлди», дейилади хабарда.
Душанбедаги нимстанцияда шошилинч таъмирлаш ишлари олиб борилган, 2 соат 44 дақиқадан сўнг электр таъминоти тикланган.
Мавзуга оид
16:34 / 17.11.2024
Болалар омбудсмани ёш болалар хивчин билан савалангани акс этган видеога муносабат билдирди
12:26 / 15.11.2024
Роғун ГЭСдаги авария оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
20:55 / 02.11.2024
Ўзбекистонда электр энергияси ва метан гази олиш учун 8 та чиқинди ёқиш заводи, 1 та чиқинди полигони қурилади
19:32 / 31.10.2024