08:42 / 02.03.2024
6580

Россия расмийлари ягона видеокузатув тизимини яратмоқда

Россия Федерацияси Рақамли ривожланиш вазирлиги барча шаҳар камералари, жумладан, уйларнинг кириш қисмида ўрнатилган камералардан маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш учун умуммиллий тизим яратишни режалаштирмоқда.

Фото: AP

Россия ягона видеокузатув тизимини яратмоқда, ҳатто унга кўп қаватли уйлар кириш қисмидаги камералар ҳам уланади. Бу ҳақда 29 феврал куни Kremlin Leaks халқаро журналистик лойиҳасининг бир нечта нашрлари хабар топди, улар Россия президенти маъмуриятининг сизиб чиққан ички ҳужжатларига таянган, дея маълум қилди «Медуза».

2023 йил ноябр ойида «Коммерсант» газетаси Россия Федерацияси Рақамли ривожланиш вазирлиги барча шаҳар камералари, шу жумладан уйларнинг кириш қисмида ўрнатилганларидан олинган маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш учун умуммиллий тизим яратишни режалаштираётгани ҳақида ёзган эди. Кейинчалик бундай тизимни ишлаб чиқиш қиймати 12 миллиард рублга баҳоланди. Департамент буни 2030 йилгача тугатишга ваъда берди.

Москвада тизим норозилик акциялари иштирокчиларини ушлаш ва хизматдан қочганларни қидиришда фойдаланилган 

Олинган ҳужжатларга кўра, тизимни яратиш ГлавНИВЦ (Россия Федерацияси президенти администрациясининг «Бош илмий-тадқиқот ҳисоблаш маркази») компаниясига топширилади. Хусусан, ушбу компания ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларини кузатиш ва анонимлаштириш тизимларини ишлаб чиққан. «Медуза»нинг қайд этишича, лойиҳа Россия Федерациясининг Украинага қарши кенг кўламли ҳужуми бошланганидан кейин молиялаштирилган.

Президент маъмуриятининг ички ҳужжатларида айтилишича, лойиҳага «зарурият» «хавфсизлик кучлари билан келишилган». Ички йиғилишларда тизимнинг асосий мақсади жиноятлар «очилиш даражасини ошириш» деб номланади. Шу билан бирга, Москвада расмийлар видеокузатув тизимидан нафақат «жиноятларни фош қилиш даражасини ошириш» учун фойдаланган. Унинг ёрдами билан пандемия даврида «ўзини-ўзи яккалаш» режимини бузувчилари қидирилди, келишилмаган ҳаракатлар иштирокчилари қўлга олинди, уруш бошланганидан кейин эса сафарбарликдан бўйин товлаганлар аниқлана бошланди. «Медуза» манбаларига кўра, лойиҳа «2025-2035 йилларда фойдаланишга топширилади».

Top