Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Кореяга волфрам конларини ўзлаштириш бўйича таклиф билан чиқди
Ўзбекистон ва Жанубий Корея геология соҳасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилмоқда.
Фото: «Дунё» АА
Ўзбекистон элчиси Виталий Фен Корея геология фанлари ва минерал ресурслар институти президенти Ли Пёнг Куни қабул қилди.
«Дунё» хабарига кўра, учрашувда томонлар биргаликда геологик тадқиқотлар олиб бориш орқали ҳамкорликни фаоллаштириш, шунингдек, минерал ресурслар ва геологик офатлар соҳасида лойиҳани амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.
Жанубий Корея томони жорий йилда Ўзбекистонда минерал ресурслар ва геологик офатлар соҳасида лойиҳа бошланганини эълон қилди. Ушбу лойиҳа Жанубий Корея ҳукуматининг 8 миллион долларгача бўлган грант маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади. 2024-2028 йилларга мўлжалланган лойиҳа қўшма илмий тадқиқотлар, асосий технологияларни жорий этиш ва ўзбекистонлик мутахассисларнинг малакасини оширишни қамраб олади.
Жанубий Корея томонига Ўзбекистондаги волфрам конларини ўзлаштириш бўйича қўшма ишларни фаоллаштириш таклиф этилди.
Ли Пёнг Ку, шунингдек, жорий йилнинг 5 март куни Сеул шаҳрида Корея геология фанлари ва минерал ресурслар институтининг халқаро форуми бўлиб ўтаётганини билдирди. У мазкур тадбирда Ўзбекистон Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг икки вакили тақдимот билан иштирок этишини маълум қилди.
Мавзуга оид
13:50 / 23.03.2026
Кореядаги заводда ёнғин: ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ
12:50 / 02.02.2026
Кореядаги ёнғинда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
12:24 / 30.01.2026
Ўзбекистон дипломатлари Кореяда жазо ўтаётган фуқаролар билан учрашди
20:53 / 25.01.2026