07:41 / 04.03.2024
10466

Янгийўлда 1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган шахс аниқланди

Фуқаро яшаш хонадонида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига майнинг қурилмаларини тижорат мақсадларида ноқонуний улаб, 1 миллиард сўмлик 226,5 минг кВт/соат электр энергиясини ўғирлагани аниқланган.

Фото: Бош прокуратура

Бош прокуратура томонидан ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатларни фош этишга қаратилган назорат тадбирлари ўтказилди.

Хусусан, фуқаро Н.И. Тошкент вилояти Янгийўл шаҳри Янги боғ маҳалласидаги яшаш хонадонида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига крипто-актив ва майнинг соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун майнинг қурилмаларини тижорат мақсадларида ноқонуний улаб, 1 миллиард сўмлик 226,5 минг кВт/соат электр энергиясини ўғирлагани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Н.И.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.

Top