Қизил денгизда глобал Интернет кабеллари узиб ташланди
Бу дунёдаги энг йирик ижтимоий тармоқлар, провайдерлар ва хизматлар ишидаги оммавий узилишлар сабаби бўлиши мумкин.
Қизил денгиз орқали Европа, Осиё ва Африкани боғловчи ҳамда глобал интернет ва телекоммуникацияларни қўллаб-қувватловчи 15 та денгиз ости телекоммуникация кабелидан тўрттаси узиб ташланди.
Булар Asia-Africa-Europe 1, Europe India Gateway, Seacom ва TGN линиялари бўлиб, минтақадаги трафикнинг 25 фоизи улар ҳиссасига тўғри келади, деб хабар берди Ҳонгконгнинг HGC Global Communications Limited компанияси.
«Осиёдан келадиган трафикнинг қарийб 15 фоизи ғарбга йўналган бўлса, бу трафикнинг 80 фоизи Қизил денгиздаги ушбу сув ости кабеллари орқали ўтади», дейилади HGC баёнотида.
Компания оқибатларни юмшатиш бўйича чоралар кўраётганини маълум қилди. Жумладан, муаммога дуч келган йўналишларни ўзгартириш учун диверсификация қилинади. Улар шимолий йўналиш (Ҳонгконг - Хитой - Европа) ва шарқий йўналиш (Ҳонгконг - АҚШ — Европа). Ғарбий йўналишга келсак, компания Қизил денгиздаги зарарланмаган 11 та кабел тизими доирасида трафикни диверсификация қилмоқда.
«Дастлабки таҳлиллар шуни кўрсатдики, шикастланган кабел сегментлари Яман юрисдикцияси остидаги Қизил денгизнинг жанубида жойлашган», дейилади HGC хабарида.
Sky News хабарига кўра, Ямандаги ҳусийчилар Қизил денгиздаги кабелларнинг узиб ташланишига алоқадорлигини инкор қилиб, бунда АҚШ ва Британияни айбламоқда.
5 март куни давомида дунёдаги энг йирик ижтимоий тармоқлар, провайдерлар ва хизматлар ишида глобал узилиш юз берди. Facebook, Instagram, YouTube, WhatsApp, TikTok ва бошқа кўплаб платвормалар ишламай қолди. Узилишнинг эҳтимолий сабаблари орасида Қизил денгиздаги Интернет кабелларининг шикастланиши ҳам бор.
Мавзуга оид
21:05 / 25.11.2024
Қизил денгизда ичида туристлар бўлган кема чўкиб кетди
10:40 / 31.10.2024
Ҳусийчилар Қизил ва Араб денгизларида учта кема нишонга олингани ҳақида хабар берди
20:11 / 07.10.2024
WSJ: «Қурол барони» Виктор Бут яна савдога қайтди. У ҳусийчиларга автомат сотиш битимида қатнашди
14:51 / 03.09.2024