Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда «номақбул ташкилотлар» рўйхати кенгайтирилди
Немисларнинг учта нодавлат ташкилотидан ташқари, журналист Михаил Зигар ва режиссёр Иля Хржановский томонидан Россия ташвиқотига қарши курашиш учун асос солинган XZ foundation «номақбуллар» рўйхатига киритилган.
4 март, душанба куни Россия Адлия вазирлиги «номақбул ташкилотлар» рўйхатини кенгайтирди. Департамент веб-сайтига кўра, Германияда рўйхатдан ўтган учта нодавлат ташкилот (ННТ) реестрга киритилган.
Улар орасида Германия Шарқий Европа тадқиқотлари жамияти, Фридрих Эберт жамғармаси ҳамда Гендер демократияси ва тинчликпарварлик учун мобил академия бор. Рўйхатда тўртинчи ўриндан Украинада уруш бошланганидан кейин журналист Михаил Зигар ва кинорежиссёр Иля Хржановский томонидан Россия ташвиқотига қарши курашиш мақсадида ташкил этилган XZ foundation (XZ gGmbH) жой олди. Оммавий ахборот воситаларида феврал ойи охирида Давлат думаси депутати Андрей Луговойнинг қоралаши ортидан у «номақбул» деб эълон қилингани ҳақида хабар берилганди.
Қайд этилишича, нодавлат нотижорат ташкилотлари Россия Федерацияси Бош прокуратурасининг 2024 йил 14 февралдаги қарори асосида рўйхатга киритилган.
«Номақбул ташкилот» фаолиятида иштирок этганлик учун жавобгарлик
Россия қонунчилигига кўра, «Россия Федерацияси конституциявий тузумининг асосларига, мамлакат мудофаа қобилиятига ёки давлат хавфсизлигига таҳдид соладиган» хорижий ва халқаро ташкилотлар «номақбул» деб ҳисобланиши мумкин.
«Номақбул ташкилот» фаолиятида иштирок этганлик учун маъмурий жавобгарлик 15 минг рублгача жарима шаклида назарда тутилган, такрорий иштирок этган тақдирда - тўрт йилгача озодликдан маҳрум қилиш. «Номақбул ташкилот» фаолиятини молиялаштириш ёки ташкиллаштириш учун жиноий жазо мос равишда беш ва олти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан белгиланади.
Мавзуга оид
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025
Германия Болтиқ денгизидаги Россия самолёти туфайли қирувчиларини ҳавога кўтарди
12:25 / 22.09.2025