Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австрияда тезликни оширгани учун автомобил мусодара қилинди
Вена полицияси тезликни 60 км/соатдан ошириб юборгани учун эгасининг машинаси ва ҳайдовчилик гувоҳномасини вақтинча мусодара қилди. Бу янги қонун кучга кирганидан бери биринчи марта рўй берди.
Австрияда янги қонун кучга кирганидан бери биринчи марта тезликни оширгани учун автомашина мусодара қилинди, деб хабар қилди 5 март, сешанба куни Вена штати полицияси. 28 ёшли ҳайдовчи 4 март куни соат 22:30 да Вена марказида соатига 114 км тезликда ҳаракатланаётганида қўлга олинди. «У аҳоли пунктларида 60 км/соат тезликдан ошиб кетгани аниқлангани учун транспорт воситаси вақтинчалик олиб қўйилди», — дейилади полиция хабарида.
1 мартдан кучга кирган янги қоидаларга кўра, автомашиналарнинг мусодара қилиниши аҳоли гавжум жойларда тезлик лимитини 80 км/соатга, шаҳар ташқарисида эса 90 км/соатга оширган ҳайдовчиларга таҳдид солади. «Йўл ҳаракати тўғрисида»ги қонунга киритилган ўзгартиришлардан бири тезлик чегараси 60 км/соатдан ошиб кетган тақдирда автомобилни вақтинчалик олиб қўйишга ҳам рухсат беради.
Австрия тез ҳайдайдиган ҳайдовчиларга қарши курашмоқда
2021 йилда Австрияда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар сезиларли даражада оширилди. Шундай қилиб, тезликни 30 км/соатга оширган ҳайдовчилар камида 150 евро миқдорида жаримага тортилади. Агар қоидабузарлик такрорланса, жарима миқдори 5000 минг еврогача кўтарилиши мумкин, дея огоҳлантирди Умумгерман автомобил клуби (ADAC).
Австрия қонунларига кўра, аҳоли пунктларида автомобил бошқаришнинг рухсат этилган тезлиги соатига 50 км, ундан ташқарида - 100 км/соат, автобанда - 130 км/соат.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Германия фуқаролигини олган чет элликлар сони рекорд даражага етди
19:52 / 03.06.2026
Саида Мирзиёева Австрия федерал канцлери билан учрашди
22:50 / 01.06.2026
Саида Мирзиёева Австрия ва БМТ раҳбарияти билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди
20:19 / 01.06.2026