ОКМК ҳомийлигида яна бир тикувчилик фабрикаси ишга туширилди
Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг молиявий кўмаги асосида Наманган вилояти Чодак қишлоғида яна бир тикувчилик фабрикаси фойдаланишга топширилди.
“Олмалиқ тикувчилик фабрикаси” деб номланган мазкур корхонанинг очилиш тадбирида Олмалиқ кон-металлургия комбинати раҳбарияти, Наманган вилояти, Поп тумани ҳокимлиги масъуллари, нуронийлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда сўз олган, Олмалиқ кон-металлургия комбинати бошқаруви раиси, сенатор Абдулла Хурсанов юртимизда хотин-қизларнинг жамиятда ўз ўрнига эга бўлиши учун зарур ижтимоий ва иқтисодий шарт-шароитларни яратиш бўйича амалга оширилаётган ишларга ҳамоҳанг тарзда Олмалиқ кон-металлургия комбинати ҳам доимий равишда салмоқли ҳисса қўшиб келаётганини таъкидлади. Ва фойдаланишга топширилаётган тикувчилик фабрикаси чодаклик хотин-қизлар учун халқаро байрамга муносиб совға бўлишини билдирди.
Шунингдек тадбирда сўз олган Поп тумани ҳокими Аъзамжон Султонов, Чодак кон бошқармаси меҳнат фахрийлари, фабрика ёш ходимлари президентимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотларга муносиб ҳисса қўшаётган ОКМК раҳбариятига ўз миннатдорчилигини билдиришди.
Рамзий лента қирқилиб, фабрика расман ўз фаолиятини бошлади.
Комбинат ҳомийлигида «OKMK Chodak Tekstil» МЧЖ билан ҳамкорликда ишга туширилган тикувчилик фабрикасига Япония ва Хитой давлатларининг замонавий илғор тикувчилик дастгоҳлари келтирилган.
Эътиборлиси, ушбу корхонада эндиликда 520 нафар хотин-қизлар иш билан таъминланди.
Фабрика асосан эркаклар ва аёллар жинси шимлари каби маҳсулотларни ишлаб чиқаради. Корхонанинг ишлаб чиқариш йиллик қуввати 520 минг дона маҳсулот бўлиб, маҳсулотларнинг 50 фоизи экспортга йўналтирилади. Яна бир муҳим жиҳат корхона маҳсулотларига ҳозирнинг ўзида салкам 1 йилга етадиган буюртмалар келиб тушган.
Тадбирда 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан бир гуруҳ фабрика аёллари эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.
Тадбир иштирокчилари фабрика фаолияти билан танишишди.
Нуроний отахонлар бу каби эзгу амаллар бардавом бўлишини тилаб дуо қилишди.
Шунингдек, фабрика биносида қисқа муддатли ўқув курслари ҳам ташкил этилиб, унда ҳудуддаги ёшлар ҳозирда талаб этиладиган касбларга ўқитилади.
Маълумот учун: 2021 йилда комбинат тасарруфида бўлган ётоқхона биносида ҳам тикувчилик фабрикаси ташкил этилиб, 250 та янги иш ўрни яратилган.
Бундан ташқари, 2022 йилда ҳам Чодак қишлоғида ОКМК ва «Ekvatorial Chodak» МЧЖ ҳамкорлигида тикувчилик фабрикаси ишга туширилган бўлиб, 250 нафар аёл иш билан таъминланган.
ОКМК Ахборот хизмати
Мавзуга оид
21:47 / 20.11.2024
ОКМКнинг қарийб 25 фоизи 12,2 триллион сўмга баҳоланиб, Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига ўтказилди
17:00 / 02.11.2024
ОКМКнинг 75 йиллиги: Ўзбекистон саноат фахри бўлган комбинатда йирик ўзгаришлар
20:17 / 15.10.2024
Олмалиқда 4-мис бойитиш фабрикаси қурилиши бошланди
17:08 / 15.10.2024